Табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари учун иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Шу сабабли мазкур рўйхатга киритилган хонадонларнинг ноябр ойидаги электр энергияси учун тўловлари ҳам янги меъёр асосида ҳисобланади.
Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-октябрдаги 601-сон қарори билан белгиланган.
Унга кўра, тасдиқланган рўйхатга киритилган хонадонлар иситиш мавсумида ойига 350 кВт·соатгача электр энергиясидан 1 кВт·соат учун 650 сўмлик базавий тариф асосида фойдаланади.
Ҳозирда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан шакллантирилган ҳудудлар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўрганилиб, тасдиқланмоқда. Кейин тасдиқланган рўйхатлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тақдим этилади ва тегишли маълумотлар биллинг тизимига киритилади. Ушбу жараённи 25-ноябрга қадар тўлиқ якунлаш белгиланган.
350 кВт·соатлик базавий меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Электр ёки газ таъминоти идораларига бориш ҳам шарт эмас. Янги меъёр тасдиқланган рўйхат асосида тегишли хонадонларга автоматик равишда қўлланилади.
Мазкур тартиб 1-ноябрдан амал қилаётгани сабабли, рўйхатга киритилган хонадонларнинг ноябр ойида истеъмол қилган электр энергияси учун якуний тўловлари ҳам 350 кВт·соатлик базавий меъёр




