Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76,4 йилга етди

Akmal Eshonxonov7 кўришлар
Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76,4 йилга етди

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги сўнгги 15 йилда 3,6 йилга узайди. 2010-йилда 72,8 йилни ташкил этган мазкур кўрсаткич 2025-йилга келиб 76,4 йилга етган.

Маълумотларга кўра, 2010–2025-йиллар давомида ўртача умр кўриш давомийлиги тахминан ҳар тўрт йилда бир йилга ошган. 2020-йилда қайд этилган пасайишдан сўнг эса кўрсаткич 2021–2025-йилларда изчил ўсиб борган. Натижада 2025-йилда сўнгги 15 йилдаги энг юқори даража кузатилган.

Аёллар ва эркаклар ўртасида ҳам умр кўриш давомийлиги ошган. Хусусан, аёлларда бу кўрсаткич 2010-йилдаги 74,7 йилдан 2025-йилда 77,9 йилга етган. Эркакларда эса 71 йилдан 75 йилга кўтарилган.

Шундай қилиб, 15 йил ичида эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 4 йилга, аёлларники эса 3,2 йилга узайган.

Шу билан бирга, аёллар ва эркаклар ўртасидаги умр кўриш давомийлиги фарқи ҳам қисқарган: 2010-йилдаги 3,7 йиллик тафовут 2025-йилда 2,9 йилни ташкил этган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76,4 йилга етди | Effect.uz