Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кредит рейтингига эришди

Akmal Eshonxonov42 кўришлар
Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кредит рейтингига эришди

Халқаро рейтинг агентлиги С&амп;П Глобал Ратингс Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини ББ+ даражасига кўтарди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Кредит рейтингининг ошиши халқаро инвесторларнинг мамлакат иқтисодиёти ва давлатнинг қарз мажбуриятларини бажариш қобилиятига бўлган ишончи кучайганини англатади.

Мамлакатнинг кредит рейтинги қанчалик юқори бўлса, халқаро бозорларда маблағ жалб қилиш имкониятлари шунчалик кенгаяди. Жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва нисбатан қулай шартларда қарз маблағлари олиш имконияти ошади.

Бу эса янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон энди инвестициявий даражадаги кредит рейтингини қўлга киритиш учун яна бир поғона юқорига кўтарилиши керак.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кредит рейтингига эришди | Effect.uz