Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Айрим муддатли ҳарбий хизматчилар олий ҳарбий таълим муассасаларига тесциз қабул қилинади

Akmal Eshonxonov27 кўришлар
Айрим муддатли ҳарбий хизматчилар олий ҳарбий таълим муассасаларига тесциз қабул қилинади

Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ёки халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, фан олимпиадаларида биринчи ўринни эгаллаган айрим аскарлар олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин.

Бу тартиб Ҳукуматнинг 2026-йил 19-ноябрдаги тегишли қарори билан белгиланди. Ўзгартиришлар Президентнинг 2026-йил 7-апрелдаги ПҚ–134-сон қарори ижроси доирасида киритилган.

Янги тартибга кўра, имтиёз муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган ҳамда спорт мусобақалари ёки фан олимпиадаларида биринчи ўринни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар орасидан саралаб олинган номзодларга берилади. Улар масъул вазирлик ва идораларга ажратилган йиллик квота доирасида қуйидаги таълим муассасаларига тест синовларисиз, тўғридан-тўғри қабул қилинади:

  • Амир Темур номидаги ДХХ академиясига — Давлат хавфсизлик хизмати тизимида хизмат ўтаган, дастлабки саралаш ва махсус касбий танлаш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар;

  • Жамоат хавфсизлиги университетига — Миллий гвардия тизимида хизмат ўтаган ва дастлабки саралашдан ўтган номзодлар;

  • Олий ҳарбий таълим муассасаларига — масъул вазирликлар тизимида хизмат қилган, ҳарбий-профессионал йўналтириш ва дастлабки саралаш натижаларига кўра тавсия этилган номзодлар.

Имтиёзли қабул учун ажратиладиган квоталар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Шундай қилиб, янги тартиб ҳарбий хизмат давомида юқори натижаларга эришган ва алоҳида ютуқларни қўлга киритган аскарларга олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз кириш имкониятини беради.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар