«Ўзбекнефтгаз» АЖ Хитойнинг БГП ва ИНОВА компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокара ўтказди.
Жамият Бошқарув раиси биринчи ўринбосари С. Ҳамроев иштирокида ўтказилган учрашувда қўшма лойиҳаларнинг жорий ҳолати, сейсмик қидирув ишларининг бориши ва келгуси режалар муҳокама қилинди.

Мулоқотда сейсмик қидирув ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, шунингдек, иш ҳажмларини йил якунига қадар жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Томонлар геофизик ускуналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама қилди. Ускуналарни келишилган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда етказиб бериш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида мавжуд келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, ҳамкорликни янги йўналишлар ҳисобига кенгайтириш ҳамда соҳа учун замонавий технологиялар ва малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.




