2026-йил 1-декабрдан Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Ўзбекистон консулхонаси Бош консулхона сифатида қайта ташкил этилади.
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ қабул қилинган қарор икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, консулхона мақомининг оширилиши консуллик хизматлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси ҳам Бош консулхона мақомига эга.




