Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп қаерлардан талаба келмоқда?

Akmal Eshonxonov75 кўришлар
Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп қаерлардан талаба келмоқда?

2026-йилнинг январ–октябр ойларида 57,6 минг нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Мамлакатлар кесимида энг кўп талабалар Туркманистон ва Ҳиндистондан келган. Улардан кейин Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой фуқаролари ўрин олган.

Ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони қуйидагича:

  • Туркманистон — 21 206 нафар;

  • Ҳиндистон — 16 971 нафар;

  • Тожикистон — 3 724 нафар;

  • Қирғизистон — 2 417 нафар;

  • Хитой — 2 269 нафар;

  • Покистон — 2 162 нафар;

  • Миср — 1 677 нафар;

  • Корея Республикаси — 1 042 нафар;

  • Филиппин — 1 029 нафар;

  • АҚШ — 593 нафар;

  • Туркия — 432 нафар;

  • Жанубий Африка Республикаси — 385 нафар;

  • Буюк Британия — 361 нафар;

  • Эрон — 326 нафар;

  • Иордания — 314 нафар;

  • Афғонистон — 254 нафар;

  • Қозоғистон — 248 нафар;

  • Бангладеш — 201 нафар;

  • Непал — 186 нафар;

  • Россия — 172 нафар.

Маълумотлар хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиш мақсади бўйича расмий статистикасига асосланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар