Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Газлашмаган ҳудудларда электр меъёри ошди

Akmal Eshonxonov51 кўришлар
Газлашмаган ҳудудларда электр меъёри ошди

Суюлтирилган газга эса компенсация берилади.

Ҳукуматнинг тегишли қарорларига кўра, аҳолини энергия билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги ўзгаришлар жорий этилмоқда:

➖ 1-ноябрдан табиий газ мавжуд бўлмаган ёки етказиб бериш қийин ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди;

➖ 15-ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи 1 килограмм учун 5 000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди. Харажатлар билан бу нарх ўртасидаги фарқ давлат бюджетидан субсидия сифатида қопланади;

➖ Эҳтиёжманд оилаларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация тўланади. Яъни, бир ойда 60 минг сўмгача ёрдам берилади;

➖ Маблағ ижтимоий картага ўтказилади. Компенсация 2030-йилгача тўлаб борилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар