Маданият

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг «Маърифат акс-садоси» филми Испанияда «Олтин мукофот»га сазовор бўлди

Administrator21-сентябр, 2026, 21:1587 кўришлар
Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг «Маърифат акс-садоси» филми Испанияда «Олтин мукофот»га сазовор бўлди

Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан келган аудиовизуал лойиҳалар иштирок этган ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини ёритиб берган филм энг юқори эътирофга лойиқ кўрилди. Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Президент Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик мегашаклидаги лойиҳаси бўлиб, ислом сивилизациясининг илмий, маънавий ва маданий меросини ўрганиш, сақлаш ҳамда дунёга намойиш этишга қаратилган.

Террес фестивалининг «Олтин мукофоти» «Маърифат акс-садоси» филмининг халқаро майдондаги муваффақиятли одимларини давом эттирди. Филм 2026-йилда Неw Ёрк Фестивалс ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалистига айланган, шунингдек, Белграддаги СИЛКФЕСТ 26 фестивалида эътироф этилган эди. Террес фестивали Туризм филмлари фестиваллари халқаро қўмитаси (CИФФТ)нинг расмий аъзоси бўлгани сабабли, ушбу ғалаба эвазига лойиҳа CИФФТ Ранкинг – Wорлдъс Бест Тоурисм Филмс дунё рейтингидан ҳам жой олади.

Филмда афсонавий актёр, «Ганди» филмидаги роли учун «Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингслининг иштироки алоҳида ўрин эгаллайди. Жаҳон томошабинларига «Табиб» (Тҳе Пҳйсиcиан) тарихий драмасидаги Абу Али ибн Сино образи орқали яхши таниш бўлган актёр «Маърифат акс-садоси»да Ўзбекистоннинг етук олим ва мутафаккирларига мурожаат қилади. У илм-фан, таълим ва маданият ривожига салмоқли ҳисса қўшган ислом сивилизацияси ҳақида ҳикоя қилиб, Ўзбекистонни нафақат сайёҳлик йўналиши, балки тарих ва маърифат туташган буюк кашфиётлар замини сифатида намоён этади.

Ушбу зафар Марказнинг халқаро эътирофлари қаторини янада бойитди. Марказ 2026-йилда Гиннеснинг рекордлар китобига «Ислом сивилизациясининг энг йирик музейи» сифатида киритилган ва ТУРКСОЙ томонидан «Турк дунёсининг энг яхши музейи» деб тан олинган. Шунингдек, 2025-йилда Халқаро Авиценна мукофоти ҳамда Сингапурдаги Бутунжаҳон ҳалол туризм саммитида «Йилнинг исломий мерос обекти» унвонига сазовор бўлган эди.

Филм бош продюсери — Фирдавс Абдухолиқов, ссенарий муаллифи ва режиссёр — Шоҳруҳ Расулов, продюсер — Гайрат Муминов ҳамда ижрочи продюсер — Сайёра Худойбердиева.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг «Маърифат акс-садоси» филми Испанияда «Олтин мукофот»га сазовор бўлди | Effect.uz