Жамият

Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда?

Akmal Eshonxonov46 кўришлар
Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда?

2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга 584,2 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича инвестицияларнинг энг катта қисми ишлаб чиқариш саноатига йўналтирилган. Ушбу соҳага 160,8 триллион сўм инвестиция киритилган.

Шунингдек, инвестициялар ҳажми турар жой қурилишида 87,1 триллион сўм, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 52,1 триллион сўм, қурилиш соҳасида 51,1 триллион сўмни ташкил этган.

Электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво таъминотига 39 триллион сўм, тоғ-кон саноатига 33,9 триллион сўм, ташиш ва сақлаш соҳасига 27,7 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилган.

Улгуржи ва чакана савдо, транспорт воситаларини таъмирлаш соҳасига 22,6 триллион сўм, таълимга 12,7 триллион сўм, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлашга 12,2 триллион сўм йўналтирилган.

Бундан ташқари, яшаш ва овқатланиш хизматларига 9,5 триллион сўм, ахборот ва алоқа соҳасига 9,3 триллион сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга 7,7 триллион сўм инвестиция киритилган.

Касбий, илмий ва техник фаолиятга 6,1 триллион сўм, молия ва суғурта соҳасига 5,4 триллион сўм, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳаларига 4,5 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилган.

Бошқа фаолият турларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 42,7 триллион сўмни ташкил этган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда? | Effect.uz