Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун лицензия олган банклар сони бештага етди

Akmal Eshonxonov28 кўришлар
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун лицензия олган банклар сони бештага етди

Марказий банк Бошқарувининг 2026-йил 18-ноябрдаги қарорларига мувофиқ, яна тўртта тижорат банкига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар тақдим этилди.

Жумладан, Ипак Йўли Банк, АСИА АЛЛИАНЦЕ БАНК, Ориент Финанс Банк ва ҲАЁТ БАНК исломий банк фаолияти учун лицензия олди.

Ушбу лицензиялар банкларга «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил 23-октябр куни Опен Банк ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган эди. Шу тариқа, бундай лицензияга эга банклар сони бештага етди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун лицензия олган банклар сони бештага етди | Effect.uz