Жамият

Ўзбекистонда АЕС реакторларининг ядровий хавфсизлик талаблари белгиланди

Akmal Eshonxonov11 кўришлар
Ўзбекистонда АЕС реакторларининг ядровий хавфсизлик талаблари белгиланди

Ўзбекистонда атом электр стансиялари реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги қоидалар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

5-ноябрда рўйхатдан ўтказилган ҳужжатда АЕС қурилиши, эксплуатацияси ва аварияларнинг олдини олишга қаратилган талаблар белгиланган.

Унга кўра, қурилиш бошланишидан олдин реакторнинг хавфсизлик тизимлари лойиҳалаштирилиши, аварияларнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири ўрганилиши шарт.

Шунингдек, хавфсизлик тизимлари мунтазам синовдан ўтказилади, реактор қуввати эса босқичма-босқич оширилади. Ходимлар учун авария ҳолатларида ҳаракат қилиш бўйича махсус машғулотлар ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16-октябр куни инвесторлар билан учрашувда Ўзбекистонда биринчи АЕС қурилиши бошлангани, иккинчи ва учинчи атом электр стансияларини қуриш ҳам режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда АЕС реакторларининг ядровий хавфсизлик талаблари белгиланди | Effect.uz