Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 600 та тадбиркорлик субекти «чемпион» даражасига олиб чиқилади

Akmal Eshonxonov47 кўришлар
Ўзбекистонда 600 та тадбиркорлик субекти «чемпион» даражасига олиб чиқилади

Тез суръатларда ривожланаётган тадбиркорлик субектларини йириклаштириш ва қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади. Бунинг учун корхоналарнинг йиллик айланмаси ва яратган иш ўринлари асосий мезон сифатида белгиланган.

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес субектларини «чемпион» тадбиркорларга айлантириш дастури амалга оширилади. Унинг доирасида камида 600 та тадбиркорлик субектини йириклаштириш мақсад қилинган.

Тадбиркорлар фаолият кўламига қараб уч даражага ажратилади.

Жумладан, туман ва шаҳар даражасида ҳар бир ҳудуддан камида иккитадан тадбиркорлик субекти танланади. Бунинг учун корхонанинг йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори, яратган иш ўринлари эса 50 тадан ортиқ бўлиши керак.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳар бир ҳудуддан камида бештадан корхона сараланади. Уларнинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан, иш ўринлари сони эса 500 тадан ортиқ бўлиши талаб этилади.

Республика даражасидаги «чемпион» тадбиркорлар учун эса йиллик айланма 1 триллион сўмдан юқори ва яратилган иш ўринлари 5 мингтадан ортиқ бўлиши белгиланган.

Тадбиркорлик субектлари рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда шакллантирилади.

Шунингдек, танланган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган. Бу жараёнда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ва «УзВЦ» миллий венчур фонди иштирок этади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар