Qorong‘i rejim
Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши ўйнайди

Akmal Eshonxonov12 кўришлар
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 17-ноябр куни Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Фабио Каннаваро шогирдлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадионда мезбонлар эмас, Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Мазкур ўйин ноябр ойидаги ФИФА кунлари доирасида ташкил этилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси бу ойдаги илк ўртоқлик учрашувида Россияга қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши ўйнайди | Effect.uz