Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

«Ўзбекистон эҳтироми» ордени таъсис этилади

Akmal Eshonxonov25 кўришлар
«Ўзбекистон эҳтироми» ордени таъсис этилади

Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон эҳтироми» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, икки даражали — «Олий даражали Ўзбекистон эҳтироми» ва «Ўзбекистон эҳтироми» орденларини таъсис этиш белгиланмоқда.

Олий даражали орден Ўзбекистон олдида алоҳида юксак хизмат кўрсатган хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда хорижий давлатларнинг таниқли давлат ва жамоат арбобларига берилади.

«Ўзбекистон эҳтироми» ордени эса мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш, сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган хорижий давлат ва жамоат арбоблари, йирик компаниялар раҳбарлари, элчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий фуқароларга топширилади.

Шунингдек, қонунда орден билан тақдирлаш тартиби, унинг низоми ва тавсифи белгиланиб, «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Ўзбекистон эҳтироми» ордени таъсис этилади | Effect.uz