Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбекистон 2030-йилгача олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Akmal Eshonxonov7 кўришлар
Ўзбекистон 2030-йилгача олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030-йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қувватларини эса 500 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия қувватларини 25 гигаваттга ошириш ва уларнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улушини 54 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокамаси доирасида маълум қилинди.

Жумладан, Жиззах вилоятида ташкил этилаётган Атом саноати махсус саноат зонасида 15 та йўналиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу маҳсулотлар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида қуриладиган атом электр стансияларининг эҳтиёжларига ҳам йўналтирилади.

Шу муносабат билан турк компаниялари тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва «яшил» энергетика соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф этилди.

Ҳамкорликнинг яна бир устувор йўналиши электротехника саноати ҳисобланади. 2030-йилга қадар Ўзбекистонда ушбу тармоқ экспортини 5 миллиард долларга етказиш ва 11,6 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган.

Туркия компанияларига мисни чуқур қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар, маиший техника ва электр ускуналари ишлаб чиқариш бўйича ўзбекистонлик корхоналар билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон 2030-йилгача олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи | Effect.uz