Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Навоийда "автомат" билан дрифт қилган 8 нафар йигит 5 суткага қамалди

Akmal Eshonxonov42 кўришлар
Навоийда "автомат" билан дрифт қилган 8 нафар йигит 5 суткага қамалди

Навоий шаҳрида давлат рақам белгиларини ечиб ташлаган ҳолда дрифт қилган ва қўлларида қуролга ўхшаш буюм билан пойга жараёнини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 8 нафар йигит маъмурий қамоққа олинди.

Маълум бўлишича, йигитлар автомобилларининг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, кўчада дрифт қилган. Шунингдек, қўлларига "автомат" ушлаган ҳолда пойга жараёнларини тасвирга олиб, видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Текширув давомида қўлларидаги қурол ҳақиқий эмас, балки ўйинчоқ автомат экани аниқланган.

Суд жами 9 нафар йигитни майда безориликда айбли деб топган. Уларнинг 8 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Вояга етмаган бир нафар йигит эса жаримага тортилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Навоийда "автомат" билан дрифт қилган 8 нафар йигит 5 суткага қамалди | Effect.uz