Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Мубашшир Аҳмад иши 3-декабр куни кассация тартибида кўриб чиқилади

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Мубашшир Аҳмад иши 3-декабр куни кассация тартибида кўриб чиқилади

Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши 3-декабр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кассация инстансиясида кўриб чиқилади.

Аввалроқ, 2026-йил 27-октябр куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига мазкур иш юзасидан кассация шикояти киритилган эди. Суд мажлиси судя Отабек Муҳаммадиев раислигида ўтказилади.

Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг тушунтиришича, Жиноят-процессуал кодексининг 501-моддасига мувофиқ, маҳкумнинг аҳволини ёмонлаштирадиган ёки жазони оғирлаштирадиган протест ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида киритилиши мумкин.

Адвокатнинг айтишича, жазони оғирлаштиришни сўраб протест киритилиши эҳтимолининг олдини олиш мақсадида кассация шикояти ушбу муддат ўтганидан кейин берилган.

Абдуллоҳ Содиқ суд мажлиси очиқ ўтказилишини маълум қилди. Бироқ оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этиши масаласи ҳар бир суд мажлисида судлов ҳайъати томонидан алоҳида ҳал қилинади.

Адвокат Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, уламонинг умумий аҳволи ёмон эмас. Бироқ буйрак ва қандли диабет билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, зах шароитда кучаяётган оёқлардаги шиш ва оғриқлар унга ноқулайлик туғдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мубашшир Аҳмад саломатлиги ёмонлашгани сабабли «Сангород»га ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Мубашшир Аҳмад иши 3-декабр куни кассация тартибида кўриб чиқилади | Effect.uz