Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Маст ҳолда такроран машина бошқарганлик учун икки йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда

Akmal Eshonxonov15 кўришлар
Маст ҳолда такроран машина бошқарганлик учун икки йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда

Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунни маъқуллади.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берган ҳолатларда эса уч йилдан беш йилгача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.

Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланмоқда.

Қонун билан тезликни меъёрдан оширганлик учун жарималар ҳам кучайтирилмоқда:

  • 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун — 25 БҲМгача (11 миллион сўм);

  • 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун — 45 БҲМгача (19,8 миллион сўм);

  • 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун — 65 БҲМ (28,6 миллион сўм).

Бундай қоидабузарликлар учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш ҳам назарда тутилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Маст ҳолда такроран машина бошқарганлик учун икки йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда | Effect.uz