Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Автомобиллар учун тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиш чеклови жорий этилиши мумкин

Akmal Eshonxonov36 кўришлар
Автомобиллар учун тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиш чеклови жорий этилиши мумкин

Атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашган даврларда автомобилларнинг давлат рақамига қараб, ойнинг тоқ ва жуфт саналарида ҳаракатланиш тартиби жорий этилиши мумкин.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бу чора автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган.

Таклиф этилаётган тартибга мувофиқ, автомобиллар давлат рақамига мос равишда тоқ ёки жуфт саналарида ҳаракатланади. Электромобиллар ва махсус транспорт воситалари эса чекловдан мустасно бўлади.

Мазкур чоралар ижроси Президент Администрациясининг тегишли кўрсатмаси асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилиниши белгиланган.

Бироқ лойиҳада чекловлар ҳаво ифлосланишининг қайси даражасида жорий этилиши ва қанча муддат амал қилиши ҳозирча аниқ кўрсатилмаган.

Ҳужжат ҳозирча қарор лойиҳаси бўлиб, таклиф этилаётган тартиб ҳали кучга кирмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Автомобиллар учун тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиш чеклови жорий этилиши мумкин | Effect.uz