2027-йил 1-январдан Москвада меҳнат муҳожирлари учун патентнинг ойлик тўлови оширилади. Ҳозирда 10 минг рублни ташкил этаётган тўлов қуйидагича белгиланади:
Ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчилар учун — 11 минг рубл (133 доллар);
Жисмоний шахсларнинг шахсий ва маиший эҳтиёжлари учун ишловчиларга — 15,6 минг рубл (189 доллар).
Шунингдек, муҳожирларнинг ойлик даромадига ҳам талаб қўйилмоқда. Оила аъзолари сони икки кишидан ошмаса, ойлик даромад камида 60 минг рубл, уч ва ундан ортиқ бўлса, 80 минг рубл бўлиши керак.




