Илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ белгилашда электрон базада тасдиқланган маълумотлар асосий мезон бўлади. Юқори илмий фаоллик кўрсатган муаллифларга эса лавозим маошининг 10 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш назарда тутилмоқда.
Ҳукуматнинг 2026-йил 31-октябрдаги 604-сон қарори билан илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Янги тартибга кўра, ходимларнинг илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига оид маълумотлари ягона электрон базага киритилади, текширилади ва тасдиқланади.
Қўшимча ҳақ белгилашда айнан электрон базадаги тасдиқланган маълумотлар асосий манба ҳисобланади. Базага киритилган, аммо тасдиқланмаган илмий натижалар қўшимча ҳақ ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Шунингдек, Сциенце ИД орқали юқори илмий фаоллик кўрсатган ҳар бир муаллифга лавозим маошининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча ҳақ белгилаш кўзда тутилган.
Қайд этиш жоизки, бу барча илмий даражали ходимларга автоматик равишда 10 фоиз қўшимча ҳақ тўланади, дегани эмас. Рағбатлантириш тегишли мезонлар асосида белгиланади.




