Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

«Ғишткўприк» ва «Жибек йўли» божхона постлари қайта очилмоқда

Akmal Eshonxonov8 кўришлар
«Ғишткўприк» ва «Жибек йўли» божхона постлари қайта очилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган «Ғишткўприк» ва «Жибек йўли» чегара божхона постларининг очилиш маросими бошланди. Тадбирда икки давлат расмийлари иштирок этмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Қозоғистон молия вазири Мади Такиев, икки мамлакат божхона органлари раҳбарлари ва бошқа расмийлар қатнашмоқда.

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости қайта қурилиб, замонавий инфратузилма билан жиҳозланган. Янгиланган постда чегарадан ўтувчи фуқаролар учун кенг ва қулай кутиш зали ташкил этилган. Шунингдек, божхона назоратини тезкор ва тартибли амалга ошириш учун шароитлар яратилган.

Лойиҳалар чегарадан ўтувчи фуқаролар ва транспорт воситалари учун қулайлик яратиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, туристик ҳамда маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Ғишткўприк» ва «Жибек йўли» божхона постлари қайта очилмоқда | Effect.uz