Саудия Арабистони ҳужумчиси футболдан четлатилди

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ҳамда “Ал Иттиҳод” клуби ҳужумчиси Фаҳад Ал Муваллад топширган допинг-пробасидан тақиқланган модда аниқланган.

У тақиқланган модда истеъмол қилгани расман тасдиқланди ва антидопинг қўмитаси томонидан бир йилга катта футболдан четлатилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Ал Иттиҳод” бу йил “Локомотив” билан ОЧЛда битта гуруҳда кураш олиб борган ҳамда Жидда шаҳрида бўлган баҳсда Ал Муваллад ўз ҳисобиган гол ёзиб қўйган эди.
Бир йилга четлатилган Фаҳад Ал Муваллад терма жамоанинг асосий форварди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас