Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Тошкент – Паркент электропоезди қатнови йўлга қўйилди

Akmal Eshonxonov2 кўришлар
Тошкент – Паркент электропоезди қатнови йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20-ноябр куни Тошкентдан Паркент туманига электропоездда борди. Янги йўналиш пойтахт ва туман ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш, йўловчилар учун қулай ва арзон қатновни таъминлашга қаратилган.

Лойиҳа доирасида 535,4 миллиард сўм эвазига 24 километрлик Бойтқўрғон – Паркент электрлаштирилган темир йўл линияси қурилди. Унда янги бекат, учта кўприк, автомобил йўл ўтказгичи, 77 та сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 та автомобил ва темир йўл кесишмаси барпо этилди. Натижада 40 та янги иш ўрни яратилди.

Умумий масофаси 57,6 километр бўлган йўналишда олти вагонли, 586 нафар йўловчига мўлжалланган замонавий электропоезд ҳаракатланмоқда. У Тошкентдан Паркентгача бўлган масофани 1 соат 13 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган.

Янги йўналишда кунига 2 минг нафаргача, йилига эса 300 минг нафар йўловчи ташиш имконияти мавжуд. Поезд бепул Ви-Фи, УСБ қувватлаш нуқталари, иқлим назорати тизими ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган шароитлар билан жиҳозланган.

Давлат раҳбари Паркент вокзали билан танишиб, темир йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва вокзал атрофини ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар