Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Ўзбек тилидаги 5,6 миллионта ҳужжат сунъий интеллектни ўргатиш учун очиқланди

Akmal Eshonxonov12 кўришлар
Ўзбек тилидаги 5,6 миллионта ҳужжат сунъий интеллектни ўргатиш учун очиқланди

Рақамли технологиялар вазирлиги ўзбек тилидаги йирик очиқ матнли маълумотлар корпусини ишлаб чиқди. Унга 5,6 миллионта ҳужжат ва қарийб 6 миллиард сўз жамланган.

Маълумотлар лотин ва кирилл ёзувларида бўлиб, китоблар, газета ва архив материаллари, қонунлар, интернет саҳифалари ҳамда бошқа очиқ манбалардан олинган матнларни қамраб олади.

Корпус сунъий интеллект моделларини ўзбек тилига ўргатиш, уларнинг ўзбекча матнларни тушуниш, саволларга сифатли жавоб бериш ва матнлар яратиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади.

Маълумотлардан очиқ фойдаланиш учун улар Ҳуггинг Фаце платформасига жойлаштирилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбек тилидаги 5,6 миллионта ҳужжат сунъий интеллектни ўргатиш учун очиқланди | Effect.uz