Ташкент Цитй ҳудудида уй ҳайвонларини сақлаш ва сайр қилдириш қоидаларини кучайтириш таклиф этилмоқда. Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қоидалар лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Лойиҳага кўра, ҳудудда яшовчи ёки уй ҳайвони сақловчи фуқаролар ҳайвонларини ҳар йили рўйхатдан ўтказиши керак бўлади. Шунингдек, ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдиришда боғичдан фойдаланиш мажбурий бўлиши мумкин. Тажовузкор турларга мансуб ҳайвонларга эса боғич билан бирга тумшуқбоғ тақиш талаби киритилиши таклиф этилмоқда.
Қоидалар лойиҳасида назорациз қолдирилган ёки боғичсиз сайр қилдирилаётган ҳайвонларга нисбатан ҳам чоралар белгиланган. Ҳатто ҳайвоннинг бўйинбоғи ва махсус нишони бўлган тақдирда ҳам, у эгасиз ёки боғичсиз юрган бўлса, махсус хизмат томонидан тутилиши мумкин.
Бундай ҳайвонлар махсус жойда беш кун давомида сақланиши назарда тутилган. Уни эгасига қайтариш учун ҳайвоннинг ветеринария паспорти тақдим этилиши ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар қопланиши талаб этилади.
Шунингдек, Ташкент Цитй ҳудудидаги умумий фойдаланиш жойларида қаровсиз ҳайвонларни озиқлантиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Мазкур талаблар ҳозирча якуний қарор эмас, балки жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳа ҳисобланади. Муҳокама жараёни 10-декабрга қадар давом этади.
Агар таклифлар маъқулланиб, қоидалар тасдиқланса, Ташкент Цитй ҳудудида уй ҳайвонларини сақлаш, сайр қилдириш ва қаровсиз ҳайвонларга муносабат бўйича янги тартиблар жорий этилиши мумкин.




