Технология

Сурхондарёда ёш талаба киберхавфсизликни бепул ўргатмоқда

Akmal Eshonxonov23 кўришлар
Сурхондарёда ёш талаба киберхавфсизликни бепул ўргатмоқда

Термиз давлат университетининг 1-босқич талабаси Акобир Каттаев киберхавфсизлик соҳасидаги билимларини нафақат ривожлантирмоқда, балки уларни бошқа ёшларга ҳам бепул ўргатмоқда.

Дастурий инженеринг йўналишида таҳсил олаётган Акобир киберхавфсизлик бўйича 3 та сертификат соҳиби. У шу йўналишдаги имтиҳонда фахрли 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, турк ва инглиз тилларини билиш бўйича сертификатларга эга.

Эътиборлиси, талаба ўз билимларини шахсий ривожланиш билан чеклаб қўймаган. Айни пайтда у ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва киберхавфсизлик бўйича билимларини ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишни бепул ўргатиб келмоқда.

Акобир Каттаевнинг бу ташаббуси ёшлар ўртасида замонавий технологияларга қизиқишни ошириш, рақамли билимларни оммалаштириш ва киберхавфсизлик соҳасида янги мутахассислар шаклланишига ҳисса қўшишга қаратилган.

Биринчи босқич талабаси бўла туриб, ўзи ўрганган билимларни бошқаларга бепул ўргатаётган ёшнинг ташаббуси — албатта, омма эътиборига лойиқ.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Сурхондарёда ёш талаба киберхавфсизликни бепул ўргатмоқда | Effect.uz