Технология

Бинанце Ацадемй Ўзбекистонда криптоактивлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича бепул ўқув курсини ишга туширмоқда

Akmal Eshonxonov86 кўришлар
Бинанце Ацадемй Ўзбекистонда криптоактивлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича бепул ўқув курсини ишга туширмоқда

Бинанце компаниясининг Бинанце Ацадемй таълим платформаси Ўзбекистонда «Криптоактивлардан фойдаланишда хавфсизлик» номли бепул, маҳаллий шароитга мослаштирилган ўқув курсини ишга туширмоқда. Ташаббус криптоактивлар билан эндигина танишаётган фойдаланувчиларга рақамли активлар ҳақида бошланғич билим олиш ва тегишли хизматлардан хавфсиз фойдаланишни ўрганишда ёрдам беришга қаратилган.

Янги таълим ташаббуси бошловчи фойдаланувчиларга Ўзбекистонда криптоактивлар билан ишлаш қоидалари, хавфсизлик асослари ҳамда фирибгарликдан ҳимояланиш усулларини тушунишга ёрдам беради.

Курсда Ўзбекистонда криптоактивлар бозорини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари, лицензияга эга хизмат кўрсатувчиларни танлаш, аккаунт ва маблағларни ҳимоя қилиш қоидалари, шунингдек, энг кенг тарқалган фирибгарлик усулларини аниқлаш йўллари тушунтирилади.

Ушбу ташаббус рақамли активларга қизиқиш ортиб бораётган, шу билан бирга, содда ва ҳаммабоп таълимга эҳтиёж сақланиб қолаётган бир пайтда йўлга қўйилмоқда. Бинанце томонидан 2026-йил июл ойида Ўзбекистонда мингдан ортиқ респондент иштирокида ўтказилган сўровга кўра, иштирокчиларнинг 30,2 фоизи билим етишмаслигини криптоактивлардан фойдаланишга тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири деб билади. Яна 21,9 фоизи эса маблағларини йўқотишдан хавотирда. Натижалар шуни кўрсатадики, мавжуд тўсиқлар нафақат технологиядан фойдаланиш имконияти, балки билим ва ундан фойдаланишга бўлган ишонч етишмаслиги билан ҳам боғлиқ.

Рақамли хавфсизлик масаласи кенгроқ миқёсда ҳам долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар сони 2019-йилдаги 863 тадан 2024-йилда 58,8 мингтага етган. Ушбу даврда бундай жиноят турлари сони 18 тадан 62 тага кўпайган. Рўйхатга олинган барча жиноятлар таркибида кибержиноятларнинг улуши эса 2023-йилдаги 6,2 фоиздан 2024-йилда 44,4 фоизга ошган. Вазирлик маълумотларига кўра, 2024-йилдаги кибержиноятларнинг 98 фоизи банк карталари билан боғлиқ бўлган. Бу кўрсаткичлар рақамли ва молиявий саводхонликни ошириш нақадар муҳимлигини кўрсатади.

«Рақамли молиявий хизматлар кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб борар экан, билим олиш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Фойдаланувчи нафақат криптоактивлар қандай ишлашини тушуниши, балки хизмат кўрсатувчининг ишончлилигини қандай текшириш, аккаунтини қандай ҳимоялаш ва фирибгарликни қандай аниқлашни ҳам билиши зарур. Мақсадимиз ушбу амалий билимларни Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун тушунарли ва ҳаммабоп қилишдир», дея таъкидладилар Бинанце вакиллари.

Тартибга солишдан фирибгарликдан ҳимояланишгача

Курс Ўзбекистон бозорининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва биринчи навбатда рақамли активлар билан эндигина танишаётган кишиларга мўлжалланган. Ўқув материаллари маҳаллий тилларда содда ва тушунарли шаклда тақдим этилади.

Курс давомида фойдаланувчилар қуйидагиларни ўрганадилар:

Ўзбекистонда криптоактивлар бозори қандай тартибга солиниши;

нима учун лицензияга эга хизмат кўрсатувчилардан фойдаланиш муҳимлиги;

Ўзбекистонда Бинанце хизматларидан маҳаллий лицензияланган ҳамкор ЦОИНПАЙ орқали қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш;

аккаунт, шахсий маълумотлар ва маблағларни қандай ҳимоя қилиш;

кенг тарқалган фирибгарлик схемалари ва шубҳали таклифларни қандай аниқлаш;

рақамли активлар билан ишлашда қандай асосий хавфсизлик қоидаларига риоя этиш лозимлиги.

ЦОИНПАЙ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг криптоактивлар айланмаси соҳасидаги лицензияга эга хизмат кўрсатувчилар расмий реестрига киритилган. Агентлик Ўзбекистон резидентларининг Бинанце платформасидан маҳаллий тартибга солинадиган модел орқали фойдаланиш тартиби юзасидан ҳам тушунтиришларни эълон қилган.

Курсдан ўтиш учун савдо операцияларини амалга ошириш талаб этилмайди. Фойдаланувчи дастлаб ўқув материалларини ўзлаштиради, сўнг олган билимларини текшириш учун қисқа тестдан ўтади. Дастур шартларига мос келадиган фойдаланувчилар курсни муваффақиятли тугатгач, УСДТ кўринишида мукофот олишлари мумкин.

Таълим бозор ривожининг асоси сифатида

Ўзбекистонда курснинг ишга туширилиши Бинанце Ацадемй халқаро таълим фаолиятининг давомидир. Платформа блокчейн, криптоактивлар, рақамли хавфсизлик ва рақамли иқтисодиётнинг бошқа йўналишлари бўйича бепул ўқув материаллари ва курсларни тақдим этади.

Таълим материалларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бинанце эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 64 миллиондан ортиқ киши Бинанце Ацадемй ёрдамида криптоактивлар ҳақидаги билимларини оширган. Платформа 29 тилда бепул таълим материалларини тақдим этади. Мукофотли ўқув дастурлари доирасида фойдаланувчиларга жами 12,8 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ тарқатилган.

Ўзбекистонда рақамли активларга қизиқиш ортиб бораётгани ва бозорда тартибга солинадиган инфратузилма шаклланаётганини инобатга олсак, таълим ташаббусларини ривожлантириш айниқса муҳим. Янги курс фойдаланувчиларга рақамли молиявий хизматлардан онгли ва хавфсиз фойдаланиш учун зарур амалий билимларни беришга қаратилган.

«Криптоактивлардан фойдаланишда хавфсизлик» бепул курси Бинанце Ацадемй платформасида мавжуд: ҳттпс://ввв.бинанце.цом/ру/ацадемй/леарн-анд-еарн/цоурсе/БН1314054777074565121

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар