Маданият

Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди

Abror Eshonxonov16-март, 2026, 11:32157 кўришлар
Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди

Режиссёр Пол Томас Андерсоннинг “Жанг ортидан жанг” филми 14 та номинацияда тақдим этилди ва улардан 6 тасида ғолиб бўлди.

Жумладан, ушбу картина “Енг яхши филм” деб топилди. Андерсон, шунингдек, энг яхши мослаштирилган ссенарий ва энг яхши режиссёр йўналишларида ҳам мукофотга сазовор бўлди.

Режиссёр Раян Куглернинг хоррор-триллери “Гуноҳкорлар” 16 номинациядан 4 таси “Оскар” ни қўлга киритди.

Улар орасида энг яхши эркак роли учун мукофотни филмда эгизак ака-укалар ролини ижро этган Майкл Б. Жордан қўлга киритди. Шунингдек, филм оригинал ссенарий, оригинал мусиқа ва операторлик иши йўналишларида ҳам ғолиб бўлди.

“Гамнет” филмидаги роли учун ирландиялик актриса ва хонанда Жесси Бакли энг яхши аёл роли мукофотини қўлга киритди.

Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли йўналишида Эми Медиган (“Қуроллар”) ғолиб бўлди. Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли учун мукофот эса Шон Пеннга “Жанг ортидан жанг”) насиб этди.

Режиссёр Гилермо дел Торонинг “Франкенштейн” филми энг яхши грим, костюмлар ва бадиий безак учун учта мукофотга лойиқ топилди.

“Енг яхши анимацион филм” номинациясида “К-поп жин овчилари” ғолиб бўлиб, “Ҳайвонлар шаҳри-2” филмини ортда қолдирди.

“Енг яхши ҳужжатли филм” йўналишида эса Девид Боренстайн ва Павел Таланкиннинг “Жаноб Ҳечким Путинга қарши” картинаси ғолиб деб топилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди | Effect.uz