Сиёсат

Давактив агентлигининг Тошкентдаги маъмурий биноси 251,6 млрд сўмга сотилди

Akmal Eshonxonov22 кўришлар
Давактив агентлигининг Тошкентдаги маъмурий биноси 251,6 млрд сўмга сотилди

Тошкентда Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий биноси ауксионда 251,6 млрд сўмга сотилди. 2026-йил 9-ноябр куни «Е-ауксион» электрон платформасида ўтказилган савдода Миро́бод туманида жойлашган мазкур обект «ЖАРКУРГАН БУИЛД ГРОУП» МЧЖга сотилган.

Обектнинг ауксиондаги бошланғич нархи 165,5 млрд сўм эди. Савдо якунида унинг қиймати 251,6 млрд сўмга етган. Яъни обект бошланғич нархидан 52 фоизга қимматга сотилган.

Маълумот учун, мазкур маъмурий бино 2025-йил август ойида ҳам 165,5 млрд сўм бошланғич нарх билан очиқ ауксионга чиқарилган эди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, обектни сотиш жараёни вазирлик ва идораларни ҳамда уларга қарашли ташкилотларни Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Ушбу дастур доирасида пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк обектини реализация қилиш кўзда тутилган.

Агентлик маълумотига кўра, ҳозирга қадар Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси жами 1 трлн 120,4 млрд сўмга сотилган. Яна 11 та обект умумий 1 трлн 20,5 млрд сўм бошланғич қиймат билан савдога қўйилган.

Агентлик таъкидлашича, бўшатилаётган маъмурий биноларни сотишдан тушадиган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилмани барпо этишга йўналтирилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Давактив агентлигининг Тошкентдаги маъмурий биноси 251,6 млрд сўмга сотилди | Effect.uz