Ўзбекистонда яратилган “Маърифат акс-садоси” филми халқаро майдонда катта эътирофга эришди — лойиҳа нуфузли Неw Ёрк Фестивалс танловининг финалига йўл олди.
Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан амалга оширилган “Маърифат акс-садоси” ҳужжатли филмлар серияси жаҳон кино саноатидаги нуфузли мукофотлардан бири — Неw Ёрк Фестивалс ТВ &амп; Филм Аwардс 2026 танловининг финал босқичига чиқди.
Лойиҳада жаҳон миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби актёр Бен Кингсли иштирок этган. Маълум қилинишича, филм халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланган. Финалда у бронза, кумуш ёки олтин мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади.
Ғолиблар 2026-йил 21-май куни бўлиб ўтадиган Сторйтеллерс Гала тақдирлаш маросимида эълон қилиниши режалаштирилган.
Ҳужжатли филмда Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар — Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино каби алломаларнинг жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ёритилган. Шунингдек, Темурийлар ва Бобурийлар даври ҳамда минтақанинг бой тарихий мероси илмий-оммабоп ёндашувда тақдим этилган.
Лойиҳа аввалроқ халқаро аудиторияга тақдим этилган бўлиб, CНН, ББC ва Эуронеwс телеканалларида эфирга узатилган.
Қайд этилишича, Неw Ёрк Фестивалс ТВ &амп; Филм Аwардс мукофоти қатъий саралаш тизими ва юқори рақобат даражаси билан ажралиб туради. Унда илгари ББC, Натионал Геограпҳиc ва Нетфлих каби етакчи медиа компаниялар лойиҳалари ҳам юқори баҳоланган.
Мутахассислар фикрича, мазкур натижа Ўзбекистоннинг халқаро илмий-маданий майдондаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатади.




