Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Цобалт ҳайдовчиси қувиб ўтиш вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи устунларга урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва йўловчи жароҳат олди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 23-ноябр куни соат 18:00 ларда Олтин водий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-138 автомобил йўлининг 18-километрида содир бўлган.
1992-йилда туғилган М.И. Цобалт автомобилида «Қўрғонтепа — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган вақтда олдиндаги транспорт воситасини қувиб ўтишга уринган. Шу жараёнда у йўлни ажратиб турувчи устунчаларга урилиб, бошқарувни йўқотган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи Ш.М. турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХ гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




