Общество

Опубликованы новые данные по поводу IMARAT DEVELOPMENT

Akmal Eshonxonov34 просмотров

IMARAT DEVELOPMENT билан боғлиқ можаролар юзасидан Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошлиғи иштирокида харидорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда қурилишларни давом эттириш, фуқароларнинг маблағларини қайтариш, объектларни тезроқ топшириш ҳамда тергов жараёни бўйича маълумотлар берилган.

Расул Кушербаевнинг айтишича, IMARAT DEVELOPMENT асосчиси ва унинг шериги Жасур Азизовга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва уларга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланган. Шу билан бирга, Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов компания офисида бўлиб, қурилиш жараёнларини назорат қилаётгани айтилган.

$120 млнлик мол-мулк хатловга олинмоқда

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурори берган маълумотга кўра, таъсисчиларга тегишли бошқа мол-мулклар ҳам хатловдан ўтказилиб, баҳоланмоқда. Гап тахминан 120 миллион АҚШ доллари қийматидаги мол-мулк ҳақида кетмоқда.

Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, ушбу мол-мулкни хатловга олишдан мақсад — агар қурилиш объектлари якунига етказилмаса ёки фуқароларга маблағларини қайтариш зарурати юзага келса, уларни қоплаш учун муайян кафолат базасини шакллантириш.

Қурилиш объектлари бўйича қандай режалар бор?

Учрашувда бир қатор лойиҳалардаги вазият ҳам муҳокама қилинган.

«Sergeli City» лойиҳаси Тошкент вилоятининг Сурум ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда 16 та блок қурилаётгани айтилди. Компания томонидан уларни январь ойида топшириш режалаштирилган.

Бироқ Расул Кушербаев ўз фикрини билдириб, объектларнинг тўлиқ битиши январь ойiga улgurмаслиги, қурилиш тахминан 2027-yil mart oylariga якунланиши мумкинлигини айтди.

«Bristol» лойиҳасида ҳам 6 та блок қурилаётгани ва уларни январь ойида топшириш режалаштирилаётгани айтилган. Кушербаевнинг фикрича, коммуникация ишлари ва бошқа жараёнларни ҳисобга олганда, ушбу объектда ҳам қурилиш март ойларигача чўзилиши мумкин.

«Tuzel Park» лойиҳасида эса харидорларнинг эътирозларидан келиб чиқиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласи қўйилган.

«Eko Park» лойиҳасида эса объект аэропортга яқин жойлашгани сабабли бинолар қаватлари қайта кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа экспертизага юборилган. Экспертиза хулосасидан сўнг қурилишни жадал давом эттириш режалаштирилаётгани айтилган.

Квартира ёки пул: харидор танлови қандай бўлади?

Учрашувда асосий масалалардан бири — маблағини қайтариб олишни истаган харидорлар масаласи бўлди.

Расул Кушербаевнинг тушунтиришича, агар фуқаро маблағини қайтариб олишга қарор қилса, компания офисига мурожаат қилиб, шартномани бекор қилиши керак. Шундан кейин у квартира эмас, маблағини қайтариб оладиган харидорлар тоифасига ўтказилади.

Квартира олишни истаган, аммо уни тезроқ битадиган бошқа obyektga алмаштиришни хоҳлаган харидорлар учун ҳам шундай имконият кўриб чиқилаётгани айтилди.

Муҳими, бундай алмаштиришда аввалги шартнома нархини сақлаб қолиш ваъда қилинган. Яъни қурилиш муддати чўзилаётган объектдан тезроқ битадиган бошқа объектга ўтказилган тақдирда, харидор учун нарх ўзгармаслиги айтилган.

Тўловларни тўхтатиш масаласи

Учрашувда айрим харидорлар: «Тўловни вақтинча қилмай tursam bo'ladimi?» деган саволни ҳам берган.

Кушербаевнинг айтишича, прокурор томонидан тўлов қилмаслик мумкинлиги айтилган. Бироқ у бу масалада ўз шахсий фикрини bildirgan.

Унинг таъкидлашича, агар харидор шартномани бекор қилмаган бўлса ва квартира олиш нияти сақланиб қолган бўлса, тўловлар бўйича мажбуриятлар ҳам сақланиб қолиши мумкин. Кейинчалик квартира тайёр бўлгач, тўловлар амалга оширилмагани сабабли янги низо келиб чиқиши эҳтимоли бор.

Шунинг учун Кушербаев харидорларга қарорни объектга бориб, қурилишнинг ҳақиқий ҳолатини кўрган ҳолда қабул қилишни тавсия қилган.

У бу фикрлар ўз шахсий позицияси эканини алоҳида таъкидлаган.

«Менга ҳам ишонмангиз, ўзингиз бориб кўринг»

Расул Кушербаев харидорларни қурилиш объектларига шахсан бориб, ишлар қай даражада эканини кўришга чақирган.

«Ҳеч бир қурувчига, ҳеч бир одамга ишонманг, менга ҳам ишонмангиз керак бўлса. Бориб, ўзингиз кўринг кўзингиз билан. Амалига ишонинг, ишига ишонинг», — деган у.

Унинг фикрича, фуқаролар кимнингдир шахсий ваъдасига эмас, амалдаги қурилиш жараёни ва қонунга таяниб қарор қабул қилиши керак.

Кушербаевнинг таъкидлашича, ҳақиқий кафолатни алоҳида шахс эмас, қонун ва давлат таъминлаши лозим.

Тергов гуруҳи харидорлар билан алоҳида ишламоқда

Учрашувда ички ишлар органларининг тергов гуруҳи ҳам иш олиб бораётгани айтилди. Терговчилар ҳар бир мижоз ва ҳиссадор билан алоҳида боғланиб, уларнинг талабини қайд этаётгани маълум қилинди. Жумладан, ким квартира олишни, ким эса маблағини қайтаришни хоҳлаётгани алоҳида рўйхатга олинмоқда.

Шунингдек, ўтказма шартномалари ва ушбу шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар ҳам назорат қилиб борилаётгани айтилди. Айни пайтда IMARAT DEVELOPMENT билан боғлиқ тергов жараёни давом этмоқда.

Эслатма: юқоридаги маълумотларнинг асосий қисми учрашувда Расул Кушербаев томонидан билдирилган фикр ва Тошкент шаҳар прокурори томонидан берилгани айтилган маълумотларга асосланган. Айрим қурилиш муддатлари Кушербаевнинг шахсий прогнози сифатида келтирилган.

Поделиться:

Похожие новости

Опубликованы новые данные по поводу IMARAT DEVELOPMENT | Effect.uz