Жамият

Хоразмда танқидий йиғилиш: маҳаллаларда хавфсиз муҳит масалалари муҳокама қилинди

Administrator7-март, 2026, 17:50110 кўришлар
Хоразмда танқидий йиғилиш: маҳаллаларда хавфсиз муҳит масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 27-январ куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Хоразм вилоятида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Шермуҳаммедов, вилоят прокурори М.Аҳмедов ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарлари иштирок этган.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда жиноятга оид ариза ва хабарларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва ижро интизоми ҳолати чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинган.

Тадбирда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорларининг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Шу билан бирга, давлат раҳбари томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича белгиланган вазифалар, жумладан, уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда “пойтахт намунаси”ни вилоятда жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.

Йиғилиш давомида терговга қадар текширув олиб борувчи ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва уларни ўқитиш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Хоразмда танқидий йиғилиш: маҳаллаларда хавфсиз муҳит масалалари муҳокама қилинди | Effect.uz