Хоразм вилоятида кадастр идоралари фаолияти билан боғлиқ айрим ҳолатлар жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айрим фуқаролар ер ва мулк ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида тушунарсиз қарорлар ва бюрократик тўсиқларга дуч келаётганини таъкидламоқда.
Бу эса кадастр тизимидаги қарорлар қанчалик қонуний ва шаффоф қабул қилинаётгани ҳақида қатор саволларни кун тартибига олиб чиқмоқда. Эффеcт.уз журналисти Муҳаммадали Қазоқов воқеалар ривожини ёритиш учун Шовот туманига борди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан мутасадди идоралар томонидан расмий муносабат билдирилиши ва вазиятга ҳуқуқий баҳо берилиши жамоатчилик томонидан кутилмоқда.



