Тошкент шаҳридаги “Баҳор Ресиденcе” турар жой мажмуаси қурувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят иши Миробод туман судида кўрилмоқда. Иш доирасида 6 нафар судланувчига нисбатан фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш каби айбловлар илгари сурилган.
Таъкидланишича, тергов Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган. Судланувчилар орасида “Баҳор Ресиденcе” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари, Хуршид Аҳмедов ҳам бор.

Тергов маълумотларига кўра, у Жиноят кодексининг бир нечта моддалари — жуда кўп миқдорда фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пул ювиш билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Жиноят иши доирасида яна 5 нафар шахс ҳам судланяпти, хусусан Анвар Аҳмаджонов, Ғулом Азимов, Шаҳриддин Шаробиддинов, Хуршид Хўжақулов, Азиз Худойназаров суд қилинмоқда. Ҳужжатларда 70 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида қайд этилган.
Эътиборлиси, “Баҳор Ресиденcе” лойиҳаси Хон Сарой бренди остида амалга оширилган. Инвесторлар билан тузилган шартномаларда “Хонсарой Гроуп” МЧЖ мазкур қурилиш компаниясининг қонуний тижорий вакили сифатида кўрсатилган.

Кун.уз манбасига кўра, судланаётганларнинг барчасига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланган. Шу билан бирга, “Баҳор Ресиденcе” турар жой мажмуасига берилган айрим қурилиш ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан маъмурий судда ҳам алоҳида иш кўрилмоқда. Тошкент шаҳар прокурори аризасида қурилиш учун берилган архитектура ва реконструксия хулосасини бекор қилиш сўралган. Ишни судда кўриб чиқиш бугун, 12-май куни 15:00га Миробод судига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил ноябр ойида ижтимоий тармоқларда Хон Саройънинг айрим қурилиш лойиҳалари бўйича текширувлар бошлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Компания бу ҳолат юзасидан мутлоқ изоҳ бермаган.
Маълумот ўрнида, Хон Сарой Тошкентдаги йирик қурувчилардан бири бўлиб, компания аввал фойдаланувчилар орасида обектларни ўз вақтида топшириши билан танилган эди.



