Жамият

Учтепадаги қурилиш можароси: 5 қаватли уй ўрнига 16 қават ваъда қилинган, одамлар яна алданди

Administrator13-март, 2026, 15:35145 кўришлар

Эффеcт.уз таҳририятига Тошкент шаҳри Учтепа тумани Боғобод маҳалласидаги қурилиш обектидан норози фуқаролар мурожаат қилди.

Фуқароларнинг айтишича, маҳаллада “Греат Вертех” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш дастлаб 5 қаватли турар жой сифатида режалаштирилган. Бироқ кейинчалик жамият вакиллари мижозларга 16 қаватли уй қурилиши ҳақида маълумот берган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эффеcт.уз манбасига кўра иш доирасида компания раҳбари Зафар Асадов қамоққа олинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 20–30 млрд сўм атрофида бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мазкур бренд навоийлик тадбиркор Суннаттила Тўраевга тегишли экани айтилмоқда. У ижтимоий тармоқларда ўзини Учтепа Cитй лойиҳасининг асосчиси сифатида таништиради. Таҳририятда мавжуд маълумотларга кўра, Тўраевнинг Учтепа Cитйдан ташқари ҳам бир қатор бизнес лойиҳалари мавжуд.


Ер ажратиш тарихи

Эффеcт.уз ихтиёридаги маълумотларга кўра, 2018-йилда Учтепа туманининг ўша вақтдаги ҳокими Шавкатбек Эргашев 96 сотих ер майдонини “Елегант Авто Сервис” МЧЖга ажратиб берган.

Қарорга кўра, ушбу ер майдонида фаолият турини ўзгартирмаслик шарти билан кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши белгиланган.

Кейинчалик ер майдони “Греат Вертех” МЧЖ ихтиёрига ўтган. 2019-йилда жамият обектни ихтисослаштириш ва реконструксия қилишга рухсат олган.

2023-йил 23-июнда эса 5 қаватли турар жой мажмуаси учун Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан ижобий хулоса берилган.


Лойиҳа ўзгарганми?

Бир муддатдан сўнг қурилиш компанияси обектни баландроқ қилиб қуриш лойиҳасини ишлаб чиққан. Янги лойиҳага кўра:

2 та 16 қаватли

3 та 8 қаватли

бинолар қурилиши режалаштирилган.

Бироқ 2025-йил феврал ойида Қурилиш вазирлиги ушбу лойиҳа пойтахтнинг бош режасига зид эканини билдириб, рад этган. Шу билан бирга, қурилиш ишларининг айрим босқичлари давом этган.


Қурилишда қоидабузарликлар аниқланган

Қурилиш инспексияси маълумотига кўра, обектда бир неча марта текширув ўтказилган.

Назорат тадбирлари давомида қурилиш-монтаж ишларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинмагани аниқланган.

Хусусан:

еростига 1,5 метр қазиш белгиланган бўлса,

амалда 2,5 метргача ковлаш ишлари олиб борилган.

Инспексия жами 13-марта текширув ўтказиб, 12 та ёзма кўрсатма берган.

Талаблар бажарилмагани сабабли буюртмачи “Греат Вертех” МЧЖ мансабдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилган.


Реклама ва сотув масаласи

Қурилиш вазирлиги лойиҳани тасдиқламаганига қарамасдан, ижтимоий тармоқларда 16 қаватли уйлар сотуви бўйича рекламалар тарқалган.

Эффеcт.уз мухбирлари танишган шартномалардан бирида қурувчи мижозга 7-қаватдан хонадон сотгани қайд этилган. Ҳолбуки, тасдиқланган лойиҳа 5 қаватли турар жой мажмуасини назарда тутган. Ҳозирча 5-қаватдан юқори хонадонлардан нечтаси сотилгани аниқ эмас.


Сотув офиси муҳрланган

Эффеcт.уз мухбирлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Учтепа Cитй лойиҳасининг сотув офисига борди ва офис тергов органлари томонидан муҳрланганига гувоҳ бўлди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу жамиятдан жабрланган одамларни фақат бир савол қийнайди: пуллар қайтадими? Эффеcт.уз таҳририяти ушбу масала юзасидан тегишли давлат идоралари ва лойиҳага алоқадор шахсларнинг расмий муносабатини олишга ҳаракат қилади. Воқеалар ривожини кузатиб боринг.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Учтепадаги қурилиш можароси: 5 қаватли уй ўрнига 16 қават ваъда қилинган, одамлар яна алданди | Effect.uz