Жамият

Учтепа Cитй иши: Эффеcт.уз раҳбари Акмал Эшонхонов тергов идорасига чақирилди

Administrator13-март, 2026, 20:55106 кўришлар

Коррупсия ёки оғир жиноятлар ҳақидаги мурожаатларга эътибор берилмаса, аммо бу ҳақда хабар берган журналист ёки блогер туҳматда айбланса — бу адолатми?

Кимнидир йирик коррупсия ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақидаги мурожаатларга лозим даражада эътибор қаратилмаса, бу жамиятда жиддий саволларни туғдиради.

Айниқса, бундай ҳолат ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берганидан кейин, қонунбузар шахс таъсир доираси кенг бўлгани сабабли жавобгарликка тортилмаса, аксинча хабар берган шахс туҳмат ёки ёлғон маълумот тарқатишда айбланса, бу ҳолат адолат принсипларига зид кўриниши мумкин.

Коррупсия ёки жиноятлар ҳақидаги мурожаатлар аввало холис ва шаффоф текширувдан ўтказилиши, фақат шундан кейингина ҳуқуқий хулоса берилиши лозим. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай даъво ёки айбловлар очиқ ва адолатли тарзда кўриб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Учтепа Cитй қурилиш обектидан жабрланган фуқаролар мурожаатини ёритган Эффеcт.уз раҳбари Акмал Эшонхонов Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси томонидан идорага чақирилган. Терговчи мазкур чақирув сабабини иш бўйича рапорт расмийлаштирилгани билан изоҳлади.

Мазкур масала Учтепа Cитй қурилиш обектидан жабрланган фуқаролар мурожаати билан боғлиқ ҳолатларни ёритиш ортидан келиб чиққан.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Учтепа Cитй иши: Эффеcт.уз раҳбари Акмал Эшонхонов тергов идорасига чақирилди | Effect.uz