Жамият

Тошкент вилоятидаги болалар заҳарланишига оид иш очиқ судда кўрилмоқда

Administrator13-март, 2026, 17:0167 кўришлар
Тошкент вилоятидаги болалар заҳарланишига оид иш очиқ судда кўрилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025-йил сентябр ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу иш бўйича 11 нафар шахс Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ёки ўтказиш) ҳамда 257-1-моддаси 1-қисми (санитария қонунчилигини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда.

Судланувчилардан 10 нафарига “қамоққа олиш”, 1 нафарига эса “уй қамоғи” тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.

Маълумот учун, 2025-йил 24-сентябр куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг заҳарланиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ауцорсинг хизмати кўрсатувчи бир нечта хусусий корхоналар масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнини тўлиқ ва сифатли ўтказиш мақсадида жиноят иши Бош прокуратура назоратига олинган ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев раҳбарлигида махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Тергов давомида ушбу ауцорсинг корхоналари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган ҳамда зарур ташхис ва даволаш ишлари ташкил этилган.

Маълум қилинишича, тиббий ёрдам кўрсатилган болалар орасида оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморлар мавжуд эмас, вазият шифокорлар назоратида.

Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида прокуратура органлари томонидан давлат мактабгача таълим муассасаларига ауцорсинг асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилган.

Айни пайтда ушбу иш доирасида бир нечта ауцорсинг компаниялари масъул шахсларига нисбатан жиноят иши Бўка туман судида кўриб чиқилмоқда.

Р. О. (эркак, 1985-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ директори),

С. С. (эркак, 1985-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери),

Ф. О. (эркак, 1990-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари),

А. С. (эркак, 1987-йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ бош технологи),

Р. Х. (эркак, 1982-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ технологи),

М. Н. (эркак, 1991-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ технологи ёрдамчиси),

Ж. Х. (эркак, 1993-йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Говернесс Бусинесс” МЧЖ директори),

Ф. Д. (эркак, 1993-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Киндер Гарден Гроуп” МЧЖ директори),

И. С. (эркак, 2000-йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Иннаватион Оуцоурcинг Сервисе” МЧЖ директори),

Б. Р. (эркак, 1992-йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Нишон инвест” МЧЖ директори),

Д. Қ. (аёл, 1997-йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуcт” МЧЖ лаборанти).

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкент вилоятидаги болалар заҳарланишига оид иш очиқ судда кўрилмоқда | Effect.uz