Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 4,7 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Айрим ҳолатларда вояга етмаган қизлар наркотик моддаларни тарқатишга жалб қилинган. Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, Чирчиқда 2006-йилда туғилган қиз ва унинг вояга етмаган шериги 41 дона ўрамдаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатаётган вақтда ушланган.
Вояга етмаган қиз ижарада яшаётган уйда эса сотиш мақсадида сақланаётгани айтилган 1 кг 259 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Тезкор тадбирлар давомида Чирчиқда яна бир шахс вояга етмаган қизни гиёҳвандлик воситалари савдосига жалб қилгани маълум қилинган. ИИВга кўра, улар яна бир аёл билан бирга 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситасини яширин жойларга қолдириш усулида тарқатаётган пайтда ушланган.
Аёлнинг яшаш жойидан 2 кг 850 грамм мефедрон, 200 грамм алфа-ПВП, 200 грамм героин, шунингдек, зип-пакетлар, изоленталар ва тарозилар топилгани билдирилган. Қибрай туманида ҳам интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконга алоқадор деб кўрсатилган шахслар ушланган. Улар тўртта манзилга жами 200 дона ўрамдаги гиёҳвандлик воситаларини яширишга урингани айтилмоқда. Улар Сирдарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида яшовчи йигитлар бўлиб, орасида талабалар ҳам бор.
Тезкор тадбирлар якунида жами 4 кг 700 грамм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган. Вазирлик ҳисоб-китобига кўра, шу орқали 245 минг дона бир марталик дозанинг муомалага чиқарилиши олди олинган. Интернетдаги наркодўкон фаолиятига алоқадор бошқа шахслар ва гуруҳларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Тошкент вилоятида 19 ва 17 ёшли қизлар наркотик савдосига жалб қилинган
Administrator13-октябр, 2026, 15:5736 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
“ОЛИМП” иşи бöйиçа Боş прокуратура тергов олиб бормоқда — Мирзо Улуğбек тумани ҳокимлиги муаммоли қурилиş бöйиçа изоҳ берди
14 соат олдин47

Жамият
Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади
15 соат олдин22

Жамият
Зироат Мирзиёева оғир касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раис бўлди
15 соат олдин36

Жамият
“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди
19 соат олдин20