Суд қарорига кўра, ўтган йилнинг 23-сентябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспексияси ходимлари Хайрулла Асадовга тегишли китоб дўконида текширув ўтказган.
Ўтказилган текширув натижасига кўра, Асадов харидорга 20 минг сўмга харид чеки бермагани ва кунлик савдодан тушган 20 минг сўм пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмагани, шу билан биргаликда ҳужжатларсиз фаолият юритаётгани аниқланган.
Суд жараниёда Хайрулла Асадов қилмишидан пушаймон эканлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 2026-йил 6-январдаги қарори билан Асадов МЖТКнинг 176-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлигини содир қилган деб топилиб, унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солинган.
Шунингдек, Хайрулла Асадовнинг нархи 1 млн 520 минг сўм бўлган 3 турдаги 100 дона китоби тегишли тартибда мусодара қилинган.
Тошкент шаҳар судлари мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди:
“Маънавият ва савдо ўртасида фарқ бор. Китоб – маънавият воситаси экани тўғри, бироқ у сотувда товар ҳисобланади, сотувчи эса савдо қоидаларига риоя этиши керак”, — дейилади муносабатда.
“Тирик китоб” жаримага тортилди ва китоблари мусодара қилинди
Administrator4-март, 2026, 13:39212 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
“ОЛИМП” иşи бöйиçа Боş прокуратура тергов олиб бормоқда — Мирзо Улуğбек тумани ҳокимлиги муаммоли қурилиş бöйиçа изоҳ берди
14 соат олдин47

Жамият
Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади
15 соат олдин22

Жамият
Зироат Мирзиёева оғир касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раис бўлди
15 соат олдин36

Жамият
“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди
19 соат олдин20