Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳаётида муҳим воқеа юз берди.
Маълум қилинишича, мактаб Интернатионал Баccалауреате (ИБ) дастурининг Миддле Еарс Программе (МЙП) йўналиши бўйича аккредитация жараёнини муваффақиятли якунлаган.

Мазкур аккредитация бир неча босқичдан иборат мураккаб баҳолаш жараёнидан сўнг берилади. Ушбу натижа мактаб жамоасининг жипслиги, устозларнинг фидокорона меҳнати ҳамда ўқувчиларнинг билимга интилиши самараси экани таъкидланмоқда.
Энг эътиборлиси, Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби ушбу нуфузли халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистондаги илк давлат мактаби бўлди.
Таъкидланишича, мазкур ютуқ мактаб фаолиятида янги имкониятлар очиб, ўқувчиларга халқаро стандартлар асосида таълим олиш имконини кенгайтиради.




