Жамият

Суддаги энг кучли далил: ДНК сирлари – Эксперт билан суҳбат

Administrator13-март, 2026, 18:3462 кўришлар

Судда “ҳал қилувчи далил” ҳисобланган ДНК экспертизаси ҳақиқатан ҳам мутлақ ишончли далилми? Ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мумкинми? Бу саволлар айниқса резонанс жиноят ишларида жамоатчиликни жиддий қизиқтирмоқда.

Эффеcт.уз журналисти Холида Йўлдошева жамоатчиликдаги шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов билан суҳбатлашди.

Суд-тергов жараёнларида “ҳал қилувчи далил” сифатида эътироф этиладиган ДНК экспертизаси ҳақида жамоатчиликда саволлар кўп. Айниқса, резонанс жиноят ишлари, оталикни аниқлаш, бедарак йўқолган шахслар тақдири билан боғлиқ ҳолатларда ДНК натижаларига ишонч масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, жамият орасида “ДНК экспертизасини сохталаштириш мумкинми?”, “Експертлар қанчалик мустақил?”, “Натижаларга ташқи таъсир бўлиши мумкинми?” каби саволлар ҳам кўп учрамоқда.

Интервю давомида ДНК экспертизасининг қандай ўтказилиши, унинг холислиги, натижаларнинг ишончлилиги ҳамда инсон ҳуқуқлари нуқтайи назаридан муҳим жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Суддаги энг кучли далил: ДНК сирлари – Эксперт билан суҳбат | Effect.uz