Жамият

Совуқ антициклон: Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин

Administrator7-март, 2026, 17:2394 кўришлар
Совуқ антициклон: Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин

Мутахассисларга кўра, ҳаво айланишининг сусайиши ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли туфайли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб қолиши мумкин.

Айниқса, Тошкент шаҳрида нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида эрталабки соатларда туман, юқори намлик ҳамда шамолсиз об-ҳаво кузатилиши мумкин. Бу эса ҳаво алмашинувининг секинлашишига олиб келади.

Мутахассислар бундай шароитда ҳавода асосан автотранспорт, иситиш тизимлари ва саноат чиқиндиларидан келиб чиқадиган ифлослантирувчи моддалар тўпланиши мумкинлигини билдирмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат яқин уч кун давомида сақланиши мумкин. 10-мартга келиб шамол кучайиши ва ёғингарчилик кузатилиши натижасида атмосфера ҳавоси тозаланиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Совуқ антициклон: Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин | Effect.uz