Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 1 миллиард 516 миллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали, Ўзенергоинспексия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида фуқаро О.К.га тегишли ошхонанинг газ хўжалиги текширилган.
Текширув давомида ошхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичнинг пломбаси бузилгани, шунингдек, ҳисоблагич қуввати мавжуд газ жиҳозларига мос келмаслиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 516 миллион сўмлик зарар қайд этилган. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Самарқандда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Administrator11-октябр, 2026, 11:0740 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
“ОЛИМП” иşи бöйиçа Боş прокуратура тергов олиб бормоқда — Мирзо Улуğбек тумани ҳокимлиги муаммоли қурилиş бöйиçа изоҳ берди
14 соат олдин47

Жамият
Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади
15 соат олдин22

Жамият
Зироат Мирзиёева оғир касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раис бўлди
15 соат олдин36

Жамият
“Ўзбекнефтгаз” ва CНПC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди
19 соат олдин20