Жамият

Республика бўйлаб “Wорлд Cлеануп Дай” муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилади

Administrator16-сентябр, 2026, 20:0867 кўришлар
Республика бўйлаб “Wорлд Cлеануп Дай” муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилади

Атроф-муҳитни чиқиндилардан ҳоли қилиш, табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу аксияда республиканинг ҳар бир ҳудудидан кўнгиллилар иштирок этишлари мумкин.

Аксия доирасида тозалаш ишлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри Дўстлик канали бўйида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шаршара кўчасида ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимган ҳудудида ташкил этилади. Шунингдек, Андижон туманидаги Янги Андижон массиви, Бухоро шаҳридаги Сомонийлар боғи, Фарғона шаҳри Саккокий кўчаси ва Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги М-39 автомагистрали бошланиш қисмида ҳам оммавий ҳашарлар бўлиб ўтади.

Наманган ва Навоий шаҳарларидаги Марказий ҳамда Алишер Навоий номли истироҳат боғлари, Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги Қўнғирот тоғ массиви, Самарқанд шаҳрининг Тошкент кўчаси, Гулистон шаҳрининг “Бўстон” МФЙ, Термиз шаҳрининг “Аму-соҳил” оромгоҳи ҳамда Урганч шаҳрининг Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ҳам ушбу хайрли ташаббусга мезбонлик қилади.

Ташкилотчилар барча юртдошларимизни ушбу кўламли эко-аксияда фаол иштирок этишга, табиатни асраш ва атроф-муҳит софлигига ўз муносиб ҳиссаларини қўшишга чақиради.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Республика бўйлаб “Wорлд Cлеануп Дай” муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилади | Effect.uz