Жамият

Қўшни давлатдан келган наркосавдогарлар ушланди 

Administrator15-октябр, 2026, 16:2168 кўришлар
Қўшни давлатдан келган наркосавдогарлар ушланди 

Гиёҳвандлик — бугунги кунда жамият тараққиёти, аҳоли саломатлиги ва ёш авлод келажагига жиддий таҳдид солаётган глобал муаммолардан бири. У инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, оилалар тинчлигига путур етказиб, жиноятчиликнинг ортишига ва ижтимоий барқарорликнинг бузилишига сабаб бўлади.
&нбсп;
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.
&нбсп;
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги наркотик модда савдосига чек қўйилди.

Жумладан, 1972 ва 1976-йилларда туғилган 2 нафар қўшни давлат фуқароси соф оғирлиги 2 кг 18 гр бўлган “опий” моддасини айланма йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига олиб кириб, Тошкент вилоятида шартли харидорга 20 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далилллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қўшни давлатдан келган наркосавдогарлар ушланди  | Effect.uz