Жамият

Пропан нархини асоссиз равишда оширган 31 та корхона жаримага тортилди

Abror Eshonxonov30-март, 2026, 14:42136 кўришлар
Пропан нархини асоссиз равишда оширган 31 та корхона жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан пропан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субектлар томонида 2025-йил ноябр декабр ойлари ва жорий йилнинг январ ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик натижасида пропан нархларини ошириб юборилиши ҳолати бўйича иш қўзғатилган эди.

Қўмита томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлаштирилишига эришилди.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ҳамда ишни кўриб чиқиш жараёнида ўтказилган хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган муҳокамалардан келиб чиқиб 31 та

“ПОЙТУҒ ГАЗ ТЎЛДИРИШ КОРХОНАСИ” МЧЖ,
“Тараққиёт газ сервис” МЧЖ,
“ШИРИН ГАЗ СЕРВИС” МЧЖ,
“ОЛТИНКЎЛ ҲАМКОР РИВОЖ” МЧЖ,
“ОСИЁ ҲАМКОР МАКС” МЧЖ,
“Ингинеринг Газавто Сервис” МЧЖ,
“НАМАНГАН-ИСТИҚЛОЛ БОҒИ” МЧЖ,
“НАСАФ ТАМИНОТ ГАЗ ПРЕСС” МЧЖ,
“ФРИДАЙ-ЕХСТРА” ХК,
“САИДБЕК ТУРАБОВ” МЧЖ,
“ПЛАНЕТА НЕФТ ГАЗ ИНВЕСТ” МЧЖ,
“ГОЛД САМАРКАНД ОИЛ” МЧЖ,
“МАРОҚАНД-ЕНЕРГЙ ГАЗ ОИЛ” МЧЖ,
“АСАТИЛЛО БОБО ГАЗ ИНВЕСТ” МЧЖ,
“УНИТ ГРОУП СИРДАРЯ” МЧЖ,
“ГАЗОНЕ” МЧЖ,
“CРИТИCАЛ МЕРЧАНТ” МЧЖ,
“НАФТОН” МЧЖ,
“ФАРҒОНА ГАЗ ТЎЛДИРИШ СТАНСИЯСИ” МЧЖ,
“ДАВР ГЛОБАЛ СЙСТЕМ” МЧЖ,
“ЛУТФ ГАЗ ОИЛ” МЧЖ,
ПРИМЕ ЭНЕРГИ ОИЛ МЧЖ,
“ОИЛЧЕМ” МЧЖ,
“Ш-З ҲАНДСОМЕ ГРОУП” МЧЖ,
“CРУДЕ ОИЛ” МЧЖ,
“ТАРБАТНЕФТ” МЧЖ,
“ИНТЕРНЕФТ” МЧЖ,
“ГТЛ ГАЗ” МЧЖ,
“WИМБЛЕДОН ОИЛ” МЧЖ,
“ИНТЕР ГАС ОИЛ ЛПГ” МЧЖ,
“ЕНЕРГИЕ-ГРОУП” МЧЖ
субект томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги эътироф этилди.

Шундан, 12 та субект

“ШИРИН ГАЗ СЕРВИС” МЧЖ,
“НАСАФ ТАМИНОТ ГАЗ ПРЕСС” МЧЖ,
“ФРИДАЙ-ЕХСТРА” ХК,
“МАРОҚАНД-ЕНЕРГЙ ГАЗ ОИЛ” МЧЖ,
“АСАТИЛЛО БОБО ГАЗ ИНВЕСТ” МЧЖ,
“УНИТ ГРОУП СИРДАРЯ” МЧЖ,
“ГАЗОНЕ” МЧЖ,
“ФАРҒОНА ГАЗ ТЎЛДИРИШ СТАНСИЯСИ” МЧЖ,
“ОИЛЧЕМ” МЧЖ,
“Ш-З ҲАНДСОМЕ ГРОУП” МЧЖ,
“ ИНТЕРНЕФТ” МЧЖ ҳамда
“ГТЛ ГАЗ” МЧЖ

томонидан биржа савдоларида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширганлик ҳолатлари, қолган ҳолатларда биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганлик ҳаракатлари содир этганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан 31 та субект томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, қонунбузилиши давридаги товар айланмасига нисбатан (28,9 млрд сўм) миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда асоссиз олинган (34,1 млрд сўм) пул маблағларини Республика буджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида, махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Пропан нархини асоссиз равишда оширган 31 та корхона жаримага тортилди | Effect.uz