Жамият

Президент Форс кўрфазидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди

Administrator4-март, 2026, 03:1276 кўришлар
Президент Форс кўрфазидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди

2-март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур топшириқ ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Видеоселекторда фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда ватанга олиб келиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинган. Мамлакатдаги барча авиакомпанияларга Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган юртдошларни қайтариш чораларини кўриш топширилган.

Хусусан, Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Мажлисда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Форс кўрфази давлатлари билан амалдаги келишувларнинг ижро ҳолатини таҳлил қилиш, шунингдек, экспорт-импорт операциялари учун муқобил йўналишларни кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Қайд этилишича, вазиятдан келиб чиқиб, барча зарур чоралар тезкорлик билан амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача зиёратчиларни Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб бориш вақтинча тўхтатилган ва 2026-йил 2-мартдан бошлаб юртдошларимизни ватанга қайтариш учун “Узбекистан Аирwайс” Жидда – Тошкент йўналишида махсус репатриация рейсларини амалга ошириш белгиланган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Президент Форс кўрфазидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди | Effect.uz